Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Элчихона Исроилда ҳалок бўлган шахс юзасидан расмий маълумот берди
Сўнгги кунларда айрим оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда Исроилдаги ракета ҳужуми оқибатида ҳалок бўлган шахс ҳақида турли хабарлар тарқалмоқда. Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси мазкур ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.
Маълум қилинишича, 2026 йил 9 март куни Исроилнинг Йехуд шаҳрида қурилиш майдонида содир бўлган ракета ҳужуми оқибатида ҳалок бўлган 62 ёшли Рустам Ғуломов Ўзбекистонда туғилиб вояга етган. Бироқ у 2017 йилда Ўзбекистон фуқаролигидан чиққан бўлиб, сўнгги 14 йил давомида Исроилда яшаб келган ва ушбу давлат фуқаролигини олган.
Шу муносабат билан Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирган.
Шунингдек, 11 март ҳолатига кўра, Исроил ҳудудида Ўзбекистон фуқаролари жароҳат олгани ҳақида элчихонага ҳеч қандай хабар келиб тушмагани маълум қилинди.
Айни пайтда Исроилда вазият кескинлигича сақланиб қолаётгани таъкидланиб, ушбу мамлакатда вақтинча меҳнат фаолиятини олиб бораётган ёки доимий яшаб келаётган барча ватандошлар хавфсизлик талаб ва қоидаларига қатъий риоя қилишга чақирилди.
Мавзуга оид
22:12 / 11.06.2026
АҚШ Украина ва Эрондаги урушлар туфайли дунёдаги энг йирик нефт экспортчисига айланди
21:17 / 11.06.2026
Трамп Эрон нефть ва газ бозорларини «тўлиқ Америка назорати остига» олишга ваъда берди
20:29 / 11.06.2026
Эрон афсонавий Apacheʼни урди. Уруш қайталанди
14:21 / 11.06.2026