АҚШ Ҳарбий-денгиз кучлари Ҳўрмуз бўғози сувларидаги барча миналарни зарарсизлантирди. Бу ҳақда АҚШ президенти Доналд Трамп Truth Social ижтимоий тармоғида маълум қилди.
«Эронга ҳар қандай янги мина ўрнатувчи кема ёки қайиқ зудлик билан ва тизимли равишда йўқ қилиниши ҳақида билдириш юборилди... Миналаштиришга нисбатан мутлақо муросасизлик сиёсати тўлиқ кучга кирган», — деб ёзди Трамп.
АҚШ президентининг қўшимча қилишича, Америка томони бўғоздаги ҳаракатланишни коинот кучлари ёрдамида кузатиб бормоқда. Шунингдек, АҚШ версиясига кўра, Эрон уран қолдиқларини бойитаётган Кирки тоғида ҳам кузатув олиб борилмоқда. Америка кучлари йўқ қилинган учта ядровий объектни ҳам кузатув остига олган.
Эроннинг Ҳўрмуз бўғозини миналашни бошлагани ҳақидаги маълумот март ойи бошида пайдо бўлганди. Эрон томони АҚШ ва Исроилнинг ўзига қарши операциясига жавобан денгиз йўлагини тўсиб қўйганди. The Washington Post нашри Пентагон Ҳўрмуз бўғозини миналардан тўлиқ тозалаш жараёни олти ой давом этишини башорат қилгани ҳақида ёзган эди.









