Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Texnomart ва ЕТТБ: ҳамкорликнинг иккинчи босқичи — ривожланиш ва барқарор ўсиш учун $10 млн сармоя
Texnomart компанияси ва Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) ҳамкорликнинг янги босқичини эълон қилди. Унга кўра, Халқаро молия институти компаниянинг янада ривожланишини қўллаб-қувватлаш учун $10 млн миқдорида маблағ ажратади.
Фото: Texnomart
Бу Texnomart ва ЕТТБнинг иккинчи қўшма лойиҳаси бўлиб, бизнеснинг барқарорлигини ҳамда йирик халқаро тараққиёт банкларидан бири томонидан билдирилган юксак ишончни тасдиқлайди.
Ажратиладиган инвестиция компания инфратузилмасини ривожлантириш, маҳсулотлар ассортиментини кенгайтириш ва операцион самарадорликни янада оширишга йўналтирилади.

18 йиллик ўсиш
2026 йилда Texnomart брендининг ташкил этилганига 18 йил тўлади. Ушбу вақт мобайнида компания Ўзбекистон маиший техника ва электроника бозорининг энг йирик иштирокчиларидан бирига айланиб улгурди.
Бугунги кунда Texnomart бошқарув, мижозларга хизмат кўрсатиш ва корпоратив масъулиятнинг замонавий стандартларини жорий этиш орқали изчил ривожланишда давом этяпти.
.png)
Компания, шунингдек, ЕТТБ билан биринчи лойиҳа шартларини, жумладан:
• бошқарувнинг экологик ва ижтимоий стандартларини жорий этиш;
• ходимларни ўқитиш тизимини ривожлантириш;
• ҳамкорлар ва пудратчилар билан ўзаро алоқаларни такомиллаштириш каби вазифаларни муваффақиятли амалга оширмоқда.
.png)
Халқаро институт томонидан билдирилган ишонч
ЕТТБ томонидан қайта молиялаштирилиш — компания барқарорлигининг муҳим кўрсаткичидир. Чунки халқаро молия институтлари фақатгина:
• шаффоф бошқарувни;
• бизнеснинг барқарор ривожланишини;
• аввал олинган мажбуриятларнинг бажарилишини намоён эта олган компанияларгагина янги сармоя киритиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Тараққиёт йўлидаги инвестициялар
Жалб қилинган маблағлар компания бизнесининг кейинги ривожланишига йўналтирилади.

Инфратузилмани ривожлантириш ва ассортиментни кенгайтириш
Сармоялар операцион жараёнларни замонавийлаштиришга ҳамда маҳсулотлар таклифини, жумладан, энергия тежамкор ускуналар сегментидаги маҳсулотларни кенгайтиришга имкон беради.
Инсон капиталига сармоя
Лойиҳа бўйича компания маҳаллий ўқув юртлари билан ҳамкорликда таълим ташаббуслари ва мутахассислар тайёрлаш дастурларини ривожлантириш учун ЕТТБнинг махсус Акциядорлик жамғармасидан 100 000 еврогача грант кўмагини ҳам олади.
Ходимларни ривожлантириш ва уларнинг касбий салоҳиятини ошириш компаниянинг узоқ муддатли стратегиясининг муҳим қисми бўлиб қолади.

Масъулиятли бизнес
Бундан ташқари, ЕТТБ билан ҳамкорлик доирасида компания, БМТнинг Аёллар ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш тамойилларига (WЕPs) қўшилади ва шу орқали тенг имкониятлар ҳамда инклюзив корпоратив маданиятга содиқлигини тасдиқлайди.
Лойиҳа, шунингдек, Париж иқлим келишуви мақсадларига мос келади, бу эса компаниянинг бизнесни халқаро барқарор ривожланиш стандартларига мувофиқ юксалтириш истагини кўрсатади.

Компания миссияси
Ўзбекистондаги ҳар бир оила учун энг яхши технологияларни тақдим этиш орқали ҳар бир хонадонда қулайлик ва шинамлик муҳитини яратишдир.
Компания изоҳи
“Биз компанияни барқарор ривожланиш, ишонч ва масъулият тамойиллари асосида қурамиз. ЕТТБ билан ҳамкорлик эса бизга энг яхши халқаро амалиётларни жорий этиш ва узоқ муддатли ривожланишни қўллаб-қувватлашга ёрдам беради,” — дея таъкидлади Texnomart.
Батафсил: texnomart.uz| Instagram | Telegram
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
19:00 / 16.04.2025
Texnomart ва EТТБ: тараққиёт ва трансформациянинг янги уфқлари
17:00 / 12.04.2025
Texnomart GUM филиалида Samsung компаниясининг SmartThings зонаси очилиши: ақлли уй ҳақиқатга айланмоқда!
14:52 / 02.08.2023
Tenge Bank “Texnomart’да тўлов учун кешбэк” акциясини ишга туширади
19:43 / 17.07.2023