Жаҳон | 00:26
1290
2 дақиқада ўқилади

Трамп АҚШнинг Эрондан кейинги асосий душмани кимлигини айтди

Доналд Трампнинг сўзларига кўра, демократлар партияси АҚШнинг ашаддий душманлари ҳисобланади.

Фото: Reuters

Президент Доналд Трамп АҚШ Демократик партиясини мамлакатнинг Эрондан кейинги асосий душмани деб  атади.

«Эроннинг ҳалокатидан сўнг энди ўта сўл, уқувсиз Демократик партия Американинг энг буюк душмани ҳисобланади!», — деб ёзди Трамп Truth Social ижтимоий тармоғида.

Аввалроқ АҚШ вакиллар палатасидаги демократик озчилик етакчиси Ҳаким Жеффрис Доналд Трамп ва «республикачи экстремистлар»ни Яқин Шарқда «ақлсиз уруш» келтириб чиқаришда айблаганди. 

«Бизга Америкадаги режим ўзгариши керак», — деб ёзди Жеффрис.  

Демократик партия конгресс юқори палатаси ишини тўхтатишга тайёрланмоқда. Демократлар президентнинг ҳарбий ваколатлари тўғрисидаги резолюциялар  бўйича мажбурий ва такрорланувчи овоз беришлар тактикасини қўллаш ниятида. 

Сенатор-демократ Адам Шифф бу қарорни Эронга қарши ҳарбий операцияни бошлаганлиги учун жавобгарликни тан олиш деб изоҳлади.

«Ўзини тарихдаги энг шаффоф маъмурият деб атайдиганлар бу уруш учун ҳар қандай жавобгарликдан қочмоқда», деди у.

Дилшодбек Асқаров
Тайёрлаган Дилшодбек Асқаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид