Ўзбекистон | 10:00
1566
1 дақиқада ўқилади

Саида Мирзиёева Мар-а-Лагода Сержио Гор билан учрашди

Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева АҚШ президентининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича махсус вакили, элчи Сержио Гор билан Мар-а-Лагода учрашув ўтказганини маълум қилди. У самимий меҳмондўстлик ва илиқ қабул учун миннатдорлик билдириб, мулоқотни мазмунли ва конструктив деб баҳолади.

Фото: Telegram / Саида Мирзиёева

Саида Мирзиёеванинг таъкидлашича, учрашув Мар-а-Лагода бўлиб ўтган. Унда томонлар ўзаро мулоқотни давом эттириш ва истиқболдаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилган.

Учрашувда АҚШ президенти Доналд Трампнинг кенжа қизи Тифани Трамп ва унинг турмуш ўртоғи Майкл Булос ҳам иштирок этди.

Саида Мирзиёева самимий қабул ва меҳмондўстлик учун чин дилдан миннатдорлигини билдирган. Шунингдек, бўлиб ўтган суҳбатни мазмунли ва конструктив мулоқот сифатида юқори баҳолаган.

Саида Мирзиёева яқин кунларда Вашингтонда ҳам самарали учрашувлар ўтказилишига умид билдирган.

Мар-а-Лагодаги учрашув ва Вашингтондаги эҳтимолий мулоқотлар Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги алоқаларни янада фаоллаштириш нуқтаи назаридан аҳамиятли экани қайд этилмоқда. Бу каби учрашувлар икки томонлама муносабатларда сиёсий ва дипломатик мулоқотни мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид