Ўзбекистон | 10:08
1534
1 дақиқада ўқилади

Саида Мирзиёева АҚШ пойтахтида Сержио Гор билан учрашув ўтказди

Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Вашингтон шаҳрида Америка–Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгаши ҳамраиси, элчи Сержио Гор билан учрашув ўтказди. Унда икки давлат ўртасидаги ишбилармонлик ҳамкорлигининг асосий йўналишлари муҳокама қилинди.

Фото: Telegram / Саида Мирзиёева

Учрашув Америка–Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгаши фаолияти расман бошланиши арафасида бўлиб ўтди. Томонлар мазкур тузилма икки мамлакат ўртасидаги бизнес алоқаларни янада мустаҳкамлашда самарали платформага айланишига ишонч билдирдилар.

Мулоқот давомида савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш, инвестицияларни жалб қилиш ҳамда ўзаро манфаатли лойиҳаларни ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Қайд этилганидек, Ўзбекистон ва Қўшма Штатлар ўртасидаги ҳамкорликни янада чуқурлаштиришда давлат раҳбарларининг қатъий сиёсий иродаси муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда.

Ишбилармонлик дастури доирасида учрашувлар давом этмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид