АҚШ конгрессига оралиқ сайловлардан кейин 4 ноябрга ўтар кечаси демократлар тарафдорлари учун эйфория, республикачиларни қўллаб-қувватловчилар учун эса хафалик онлари бўлди. Икки партия номзодлари штаблари ҳам сайлов натижаларини жонли равишда нишонлаш ва кузатиш учун бутун мамлакат бўйлаб олдиндан зиёфатлар ташкил этганди. Овоз бериш натижалари чиқа бошлагач, турли лагерлардаги кайфият турли томонга ўзгара бошлади. Якуний натижалар ҳали расман эълон қилинмади, аммо рейтинги тушиб кетган Доналд Трамп бошчилигидаги республикачилар сайловни ютқазгани, демократлар эса вакиллар палатаси устидан ҳам, АҚШ сенатида ҳам назоратни қўлга олгани аллақачон маълум. Қуйида сайлов тунида бутун Америка бўйлаб нималар рўй бергани акс этган суратлар.
Jon Cherry / Getty Images
Республикачилар тарафдорлари Колумбусдаги Renaissance Columbus Downtown меҳмонхонасида ташкил этилган оқшомда, 2026 йил 3 ноябр
Adam Gray / Getty Images
Республикачи Кен Пакстоннинг тарафдорлари Далласдаги The Westin Galleria меҳмонхонасида ташкил этган зиёфат. Техас бош прокурори Кен Пакстон сенаторликка номзодини қўйганди, аммо демократ Жеймс Таларикога ютқазди
Chip Somodevilla / Getty Images
Демократ Жеймс Талариконинг тарафдорлари Техасдан сенаторлик учун курашда Кен Пакстон устидан қозонилган ғалабани нишонламоқда. Фото Остиндаги Ижро санъати марказида олинган
Jon Cherry / Getty Images
Республиканчиларнинг Колумбусдаги Renaissance Columbus Downtown меҳмонхонасида уюштирилган зиёфатидан кадр. Оҳайо губернаторлиги учун сайловда Демократик партия номзоди Эми Эктон ғолиб чиқди. У ушбу лавозимга сайланган илк аёл киши бўлди. Штатдан сенатор учун сайловда ҳам демократ Шеррод Браун ғалаба қозонди
Katie McTiernan / Anadolu / Getty Images
Демократик партия вакили Жослин Бенсон Мичиган губернаторлиги учун сайловда қозонилган ғалабани нишонламоқда. Детройт, 2026 йил 4 ноябр
Мавзуга оид
Joe Raedle / Getty Images
Республикачиларнинг Мэн штати Бангор шаҳрида жойлашган Hilton Garden Inn меҳмонхонасида уюштирган маросимида бўш турган трибуна. Ушбу штатдан сўнгги 30 йил мобайнида мунтазам равишда сенаторликка сайланиб келган Сюзан Коллинз бу сафар оралиқ сайловларда мағлубиятини тан олди. У демократлар вакили, асли касби ўрмончи бўлган Трой Жексонга ютқазди
Brandon Bell / Getty Images
Демократик партия вакиллари Жина Ҳиноҳос ва Жеймс Таларико Техасдаги сайловларда қўлга киритилган ғалабани нишонламоқда. Сиёсатчилар Остиндаги Whataburger ресторанида ўз тарафдорлари ва журналистлар қуршовида газли ичимликлар қуйилган идишларини тўқиштириб, қадаҳ сўзлари айтишди. Таларико сенаторлик курсиси учун Техас штати бош прокурори Кен Пакстонга қарши курашда ғолиб чиқди, Ҳиноҳос хоним эса республикачилар вакили Грег Эбботтни губернаторликдан ағдарди. У штат тарихида келиб чиқишига кўра лотин америкалик бўлган илк губернаторга айланди
Jon Cherry / Getty Images
Республикачилар тарафдорлари Колумбусдаги Renaissance Columbus Downtown меҳмонхонасида ўз номзодлари сайловда ютқазганидан хабар топганидаги ҳолат
Jon Cherry / Getty Images
Республикачиларнинг Оҳайо штатидаги номзодлари мағлубиятни тан олди – уларнинг тарафдорлари кўз ёш тўкишди. Колумбусдаги Renaissance Columbus Downtown меҳмонхонасидан кадр, 2026 йил 3 ноябр
Jim Vondruska / Getty Images
Республикачилар тарафдори Канзас губернаторлигига номзод Тай Мастерсон учун ибодат қилмоқда. Фото Канзас штати Ленекс шаҳридаги The Mint меҳмонхонасида олинган, 2026 йил 2 ноябр
Фото: Getty images
Мэн штатидан сенаторликка сайланган, ўтмишда ўрмончи бўлган Трой Жексоннинг тарафдорлари натижани кўриб ўз кўзларига ишона олишмаяпти
Фото: Getty images
Вакиллар палатасидаги демократлар етакчиси Ҳаким Жеффрис энди палата спикери бўлади. У ва тарафдорлари сайловдаги ғалабани катта хурсандчилик билан нишонлади
Фото: Getty images
Демократик партиянинг Калифорниядан конгрессга номзоди бўлган Рэнди Виллегаснинг ота-онаси Мексикадан келган муҳожирлардир.
Фото: Reuters
Республикачилар партиясидан Калифорния губернаторлигига номзод Стив +илтоннинг тарафдорлари учун қувонишга асос йўқ.