Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев: Энди давлат идоралари «жараён учун» эмас, «натижа учун» ишлайди
Президент Шавкат Мирзиёев «Сифатли давлат бошқаруви» дастури бўйича форум ва тақдирлаш маросимида давлат идоралари фаолиятида энди асосий мезон натижа бўлишини таъкидлади. Давлат раҳбарига кўра, вазирлик ва идоралар аҳоли муаммоларини ўз вақтида ва адолатли ҳал этиши керак.
Президент сўзларига кўра, сўнгги йилларда мамлакатда «Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халққа хизмат қилиши лозим» деган тамойил давлат сиёсати даражасига олиб чиқилди.
«Бундан буён “жараён учун” эмас, “натижа учун” ишлаш тамойили идоралар фаолиятида асосий мезонга айланади», — деди давлат раҳбари.
Мирзиёев самарали бошқарувсиз ҳеч бир соҳада кутилган натижага эришиб бўлмаслигини таъкидлаб, ортиқча бюрократия ва қоғозбозлик ислоҳотлар самарасини пасайтиришини қайд этди.
Шунингдек, «Сифатли давлат бошқаруви» дастури давлат идоралари фаолиятини холис баҳолаш, кучли ва заиф томонларини аниқлаш ҳамда илғор тажрибаларни оммалаштиришга қаратилгани айтилди.
Маълум қилинишича, жорий йил январь–апрель ойларида дастур доирасида 40 та республика идораси ва уларнинг раҳбар кадрлари халқаро экспертлар ҳамда маҳаллий мутахассислар томонидан баҳоланган.
Мавзуга оид
20:06 / 10.06.2026
Президент ҳузурида Ислом цивилизацияси марказининг фаолияти ва режалари кўриб чиқилди
19:10 / 10.06.2026
Шаҳарсозликда бош режа ва мастер-режа билан ишлашнинг янги тизими жорий қилинади
17:46 / 10.06.2026
Самарқанд туманлари қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик ва қайта ишлаш саноатига ихтисослашган ҳудуд сифатида ривожлантирилади
10:15 / 10.06.2026