Тошкентда янги форматдаги Porsche дилерлик маркази очилди. Объект Марказий Осиёда биринчи бўлиб бренднинг янги умумжаҳон концепцияси – “Destination Porsche” асосида барпо этилди. Янги флагман маркази “Orbis Cars Premium” бўлинмаси томонидан “Porsche Central and Eastern Europe” билан ҳамкорликда ишга туширилди. Марказнинг ишга тушиши – бу консултация студияси форматидан тўлақонли хизмат кўрсатиш циклига ўтишдир. Энди Ўзбекистондаги мижозларга автомобил сотувигина эмас, балки юксак технологик сервис, жумладан, электромобилларга хизмат кўрсатиш ҳам тақдим этилади.

Концепция ва макон
Янги Porsche Centre Tashkent минтақанинг ритейл сегментидаги энг амбицияли архитектура лойиҳаларидан бирига айланди. Флагман марказ 1 гектар майдонда барпо этилган бўлиб, бинонинг умумий майдони 4000 м² ни ташкил этади.

“Destination Porsche” дилерлик марказининг форматини ўзгартиради: у савдо нуқтасидан русум соҳиблари ва мухлислари ҳамжамиятининг учрашув масканига айланади. Бинонинг жўшқин фасадли архитектураси бренднинг спорт характерини таъкидлайди, ички макон эса, “пойга чизиғи” (Racing Line) атрофида ташкил этилган бўлиб, турли мавзули ҳудудларни бирлаштиради.

Интерер немис Oberhaizinger бюроси томонидан ишлаб чиқилган ички ўрнатилган мебеллар билан жиҳозланган. Ҳар бир элементнинг пухта ишланиши глобал Porsche кодига мос мукаммал эргономика ва эстетикани таъминлайди. Халқаро Trison агентлиги томонидан яратилган мултимедиявий экотизим интерер билан жуда уйғун: рақамли ечимлар ва аудиовизуал контент бренд билан ўзаро алоқани интуитив яқинроқ ва янада технологик қулай қилади.

Шаффофликка алоҳида эътибор берилган: сервис ҳудуди мижоз қисмидан ойнаванд девор билан ажратилган, бу меҳмонларга автомобилларга хизмат кўрсатиш жараёнини кузатиш имконини беради.

Инфратузилма ва марказ имкониятлари









