Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги ҳамда Дин ишлари бўйича қўмита томонидан тақиқланган диний материаллардан огоҳлантириш ва хабардор қилиш тизими – din.uzbbot махсус чат-боти ишга туширилди. Бу ҳақда Диний қўмита матбуот хизмати маълум қилди.
Ушбу платформа орқали фуқаролар диний материалларнинг диншунослик экспертизаси хулосаси мавжуд ёки мавжуд эмаслигини, шунингдек, айрим шахс ва ташкилотлар фаолияти қонунчиликка мувофиқ ёки тақиқланганини текшириш имкониятига эга бўлади.
Kun.uz мухбири ботнинг ҳар бўлимидаги хизматлар қандай ишлашини текшириб кўрди.

Аввало ботнинг номи ҳақида. Расмийларнинг эълонида бот – din.uzbbot дея таништирилмоқда, аммо унинг тавсифидаги номи “Xavfsiz bot”. Бизнингча бу фойдаланувчиларни чалғитади.
Telegram мессенжеридаги ушбу ботда қуйидаги хизматлар бор:

- Тақиқланган профилларни текшириш;
- Диний адабиётларни текшириш;
- Тақиқланган шахс ва ташкилотлар рўйхати;
- Умра лицензиясига эга турфирмалар рўйхати;
- Расмий диний манбалар;
- Ҳуқуқий ҳужжатлар билан танишиш;
- Изоҳ ва таклифлар.
Биринчи – «Тақиқланган профилларни текшириш» бўлими орқали бирор профил ёки шахс номини киритиш мумкин. Бот Олий суднинг қарори билан тақиқланган профил ҳақида қуйидаги маълумотларни тақдим этади: профил номи, қайси ижтимоий тармоқда экани, у ҳақида хулоса ва тавсия. Шунингдек, киритилган шахс нега тақиқланганини асословчи маълумотлар ҳам берилади.
«Диний адабиётларни текшириш» бўлимида марҳум шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг «Бахтиёр оила» китоби




















