Швейцариянинг Цюрих шаҳрида 17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги жаҳон чемпионатига қуръа ташлаш маросими ўтказилди.
Ўзбекистон U-17 терма жамоаси “E“ гуруҳида Италия, Кот-д'Ивуар ва Ямайка билан тўқнаш келадиган бўлди.
Мусобақа 2026 йил 19 ноябридан 13 декабригача Қатар майдонларида ўтказилади. Унда 48 та терма жамоа 12 гуруҳга бўлинган ҳолда кураш олиб боради.
Ўзбекистон U-17 терма жамоаси жаҳон чемпионати йўлланмасини Саудия Арабистонида ўтказилган Осиё Кубогида қўлга киритди. Бош мураббий Сергей Чигодаев шогирдлари мусобақа яримфиналига қадар етиб борди.












