Президент сўзларига кўра, сўнгги йилларда мамлакатда «Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халққа хизмат қилиши лозим» деган тамойил давлат сиёсати даражасига олиб чиқилди.
«Бундан буён “жараён учун” эмас, “натижа учун” ишлаш тамойили идоралар фаолиятида асосий мезонга айланади», — деди давлат раҳбари.
Мирзиёев самарали бошқарувсиз ҳеч бир соҳада кутилган натижага эришиб бўлмаслигини таъкидлаб, ортиқча бюрократия ва қоғозбозлик ислоҳотлар самарасини пасайтиришини қайд этди.
Шунингдек, «Сифатли давлат бошқаруви» дастури давлат идоралари фаолиятини холис баҳолаш, кучли ва заиф томонларини аниқлаш ҳамда илғор тажрибаларни оммалаштиришга қаратилгани айтилди.
Маълум қилинишича, жорий йил январь–апрель ойларида дастур доирасида 40 та республика идораси ва уларнинг раҳбар кадрлари халқаро экспертлар ҳамда маҳаллий мутахассислар томонидан баҳоланган.











