Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Вазирлик ва ҳокимликлар “яшил рейтинг” асосида баҳоланади
Ўзбекистонда республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятининг экологик самарадорлигини баҳолаш тизимини жорий этиш таклиф қилинмоқда. Унга кўра, вазирлик ва ҳокимликлар ресурслардан оқилона фойдаланиш, энергия тежамкорлиги ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш каби мезонлар асосида махсус “яшил рейтинг” орқали баҳоланади.
Муҳокамага қўйилган Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасига кўра, рейтинг тизими Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси томонидан юритилади. Баҳолаш натижалари ҳар йили қўмитанинг расмий веб-сайти ҳамда махсус greencities.uz электрон платформасида эълон қилиб борилади.
Лойиҳада давлат идораларида “яшил офис” тамойилларини жорий этиш, қоғоз сарфини қисқартириш, электрон ҳужжат айланмасини кенгайтириш, қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш, чиқиндиларни саралаш ва энергия ҳамда сувни тежовчи технологияларни қўллаш каби чора-тадбирлар назарда тутилган.
Шунингдек, экологик ташаббусларда фаол иштирок этган ходимларни рағбатлантириш, экологик мезонларни самарадорлик кўрсаткичларига киритиш ва ҳар йиллик “яшил ҳисобот” тайёрлаш таклиф этилмоқда.
Ҳужжатга кўра, давлат органларининг экологик самарадорлиги табиий ресурслардан фойдаланиш, сув ва энергия тежамкорлиги, чиқиндиларни бошқариш, “яшил иқтисодиёт” тамойилларини жорий этиш, экологик тарғибот ва рақамли технологиялардан фойдаланиш каби йўналишлар бўйича баҳоланади.
Рейтинг натижаларига кўра ташкилотлар юқори, ўртача ва паст самарадорлик тоифаларига ажратилади.
Мавзуга оид
14:29 / 21.12.2021
Қайси вилоятлар ҳокимлиги олдида ҳали ҳам панжаралар бор?
14:18 / 23.04.2021
2020 йилда 106 минг гектар ер ҳокимликлар томонидан ноқонуний ажратилган – Бош прокуратура
16:33 / 09.07.2020
Ҳокимларнинг айрим ваколатлари бошқа органларга ўтказилди
23:20 / 19.06.2020