Глобал технологик бренд HONOR Ўзбекистонда янги HONOR 600 серияси тақдим этилишини эълон қилади. Янги смартфонлар мобил фотография ва сунъий интеллект имкониятларини янги босқичга олиб чиқиб, янгиланган AI Image to Video 2.0 технологияси, флагман даражадаги 200MP Ultra-clear Night Camera, 7000 мA·соат сиғимли батарея ҳамда HONOR’нинг ақлли қурилмалар экотизимини бирлаштиради.

Янги серия шунчаки контент яратишни эмас, балки сунъий интеллект ёрдамида ижодга янгича ёндашишни истайдиган фойдаланувчилар учун яратилган. HONOR 600 флагман қурилмаларнинг имкониятларини янада ҳамёнбоп нарх билан уйғунлаштириб, value flagship тоифасида янги стандартни белгилайди.

AI Image to Video 2.0: суратларни жонли ҳикояларга айлантириш

Сериянинг асосий инновацияси янгиланган AI Image to Video 2.0 технологияси бўлди. Ушбу функция оддий суратларни сунъий интеллект ёрдамида динамик видеороликларга айлантириш имконини беради.

Фойдаланувчилар ўзбек, рус ва инглиз тилларида матнли сўровлар асосида видео яратиши, тайёр шаблон ва сценарийлардан фойдаланиши, бир нечта тасвирларни бирлаштириши ҳамда бир неча сония ичида тўлиқ видеоҳикоялар яратиши мумкин.

Мобил фотографиянинг янги даражаси

HONOR 600 серияси юқори аниқликдаги суратларни кундуз ва тун шароитида таъминлайдиган 200MP Ultra-clear Night Camera бошчилигидаги янги авлод камера тизимига эга бўлади.

Муросасиз қувват ва автономлик

HONOR 600 7000 мA·соат сиғимли батарея билан жиҳозланган бўлиб, бу HONOR Number серияси тарихидаги энг катта сиғимли батареядир.

Энергия сарфини ақлли бошқариш тизими туфайли смартфон зарядланишсиз икки кунгача ишлаш имконини беради. Шу билан бирга, қурилма ўзининг юпқа корпуси ва премиум дизайнини сақлаб қолган.

Шунингдек, смартфон 8000 нитгача максимал ёрқинликка эга ультра ёрқин дисплей ва 120 Гц янгиланиш частотаси билан жиҳозланган бўлиб, ҳатто қуёш нури остида ҳам қулай фойдаланишни таъминлайди.