Ўзбекистон | 15:06
876
10 дақиқада ўқилади
Реклама

Ўзбекистонда яна бир йирик AI платформаси ишга тушди: iFLYTEK Open Platform Марказий Осиё учун қандай имкониятларни очади?

Ушбу рақамли тизим фойдаланувчиларга 1000 га яқин сунъий интеллект хизматларини тақдим этади. Улар орасида Spark LLM каби катта тил моделлари, овозни таниш ва машинали таржима функциялари ҳам бор. 130 дан ортиқ тилни қўллаб-қувватлайди. Шунингдек, у интернет орқали булутда ва ташкилотларнинг ўз серверларида (private deployment) ишлаши билан фарқ қилади.

Ушбу рақамли тизим фойдаланувчиларга 1000 га яқин сунъий интеллект хизматларини тақдим этади. Улар орасида Spark LLM каби катта тил моделлари, овозни таниш ва машинали таржима функциялари ҳам бор. 130 дан ортиқ тилни қўллаб-қувватлайди. Шунингдек, у интернет орқали булутда ва ташкилотларнинг ўз серверларида (private deployment) ишлаши билан фарқ қилади.

Дунёда сунъий интеллект бўйича рақобат энди фақат моделлар сифати билан эмас, уларнинг қайси мамлакатларга кириб бориши ва қанча ишлаб чиқувчини ўз экотизимига жалб қилиши билан ўлчанмоқда. OpenAI, Google, Microsoft, Alibaba ва Baidu каби компаниялардан кейин iFLYTEK ҳам Марказий Осиёни ўзининг стратегик бозорларидан бири сифатида танлади.

 

 

1 июль куни Тошкентда Хитойнинг сунъий интеллект соҳасидаги етакчи компанияларидан бири — iFLYTEK Марказий Осиё учун мўлжалланган Open Platform Central Asia платформасини расман ишга туширди. Компания бу орқали минтақадаги давлат идоралари, бизнес ва IT-компанияларга ўзининг катта тил моделлари, AI агентлари ва 1000 га яқин сунъий интеллект сервисларини тақдим этишни бошлади

 

“Let's spark central asia with AI” (“Марказий Осиёни сунъий интеллект билан ёритайлик”) шиори остида ташкил этилган тадбир давлат идоралари, IT-компаниялар, университетлар, тадқиқот марказлари, бизнес вакиллари, дастурчилар ва оммавий ахборот воситалари иштирокида ўтди. Хусусан, учращувда Ўзбекистон Республикаси рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов, iFLYTEK катта вице-президенти ва Consumer Business Group президенти Ричард Ю, iFLYTEK Open Platform вице-президенти ва халқаро бизнес йўналиши раҳбари Уильям Чжоу ҳамда Huawei cloud, Nazarbayev university, Huakun intelligent technology international ва Instadesk каби ташкилотлар вакиллари иштирок этди.

 

iFLYTEK нима учун глобал AI бозорида муҳим ўйинчи?

1999 йилда Хэфэй шаҳрида ташкил этилган iFLYTEK дастлаб нутқни таниш (speech recognition) технологиялари билан шуғулланган. Бугун эса компания сунъий интеллектнинг деярли барча асосий йўналишларини қамраб олган: катта тил моделлари (LLM), овозли технологиялар, машинали таржима, компьютер кўриши, AI агентлар, корпоратив ечимлар ва интеллектуал қурилмалар.

Компания Хитойнинг сунъий интеллект соҳасидаги миллий чемпионларидан бири ҳисобланади. Унинг маҳсулотлари давлат хизматлари, таълим, тиббиёт, молия ва саноат тармоқларида қўлланади. iFLYTEK компанияси вице-президенти Уильям Чжоу маълумотларига кўра, ташкилот технологиялари 4,3 миллиарддан ортиқ қурилмада ишлайди, Open Platform эса 11,46 миллиондан зиёд дастурчини бирлаштирган. Платформа 130 дан ортиқ тилни қўллаб-қувватлайди ва 981 та AI сервисини тақдим этади. Бу рақамлар Open Platform'нинг оддий чатбот эмас, тўлиқ сунъий интеллект инфратузилмаси эканини кўрсатади.

 

Spark LLM — платформанинг асосий элементи

Open Platform'нинг марказида Spark large language model (Spark LLM) жойлашган. Бу iFLYTEK томонидан ишлаб чиқилган катта тил модели бўлиб, мулоқот қилиш, матн ёзиш, код генерациялаш, ҳужжатларни таҳлиллаш, тақдимот тайёрлаш, таржима ва AI агентларини бошқариш каби вазифаларни бажаради.

Spark модели OpenAI'нинг GPT, Google'нинг Gemini, Alibaba'нинг Qwen ва Baidu'нинг ERNIE моделлари билан бир сегментда рақобат қилади. Аммо iFLYTEK асосий урғуни моделнинг ўзига эмас, унинг атрофида қурилган экотизимга қаратади. Компания бизнес учун тайёр сунъий интеллект ечимлари, давлат ташкилотлари учун локал инфратузилма ва ишлаб чиқувчилар учун API хизматларини ягона платформада жамлаган. Бу ёндашув сунъий интеллект технологияларини нолдан ишлаб чиқиш ўрнига, уларни амалиётга тезроқ жорий этиш имконини беради.

 

Нега айнан Марказий Осиё?

Сунъий интеллект бозорида ривожланган мамлакатлар билан бир қаторда ривожланаётган минтақалар учун ҳам рақобат кучаймоқда. Марказий Осиё аҳолиси 80 миллиондан ошади, интернет фойдаланувчилари сони йил сайин ортиб бормоқда, давлат хизматлари рақамлаштирилмоқда, банк ва финтех сектори тез ўсяпти. Бу эса суньий интеллект хизматларига талабни оширмоқда.

“Ўзбекистон минтақадаги энг йирик IT экотизимларидан бирини шакллантиришга ҳаракат қиляпти. IT Park резидентлари сонининг ортиши, экспортга йўналтирилган дастурий маҳсулотлар, хорижий компаниялар учун яратилган имтиёзлар ва давлатнинг рақамлаштириш сиёсати мамлакатни халқаро технология компаниялари учун жозибадор бозорга айлантирмоқда”, – дейди Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов

iFLYTEK учун Ўзбекистон орқали Марказий Осиё бозорига чиқиш логистик ва иқтисодий жиҳатдан ҳам қулай. Компания бир мамлакатда инфратузилма яратиб, кейин уни Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон бозорларига кенгайтириши мумкин.

 

Open Platform оддий чатбот эмас

Платформа тайёр чатбот эмас. У ишлаб чиқувчилар учун AI инфратузилмаси ҳисобланади. Компаниялар унинг API'лари орқали ўз маҳсулотларига овозни таниш, машинали таржима, катта тил моделлари, интеллектуал қидирув, ҳужжатларни автоматик қайта ишлаш, AI агентлари ва бошқа функцияларни интеграция қилиши мумкин.

“iFLYTEK Spark Large Language Model, Spark Agent Platform ва Spark MaaS (Model as a Service) хизматлари шу экотизимнинг асосини ташкил этади. Бу стартаплар ва йирик компанияларга AI функционалини нолдан яратиш ўрнига тайёр инфратузилмадан фойдаланиш имконини беради”, – дейди iFLYTEK Open Platform вице-президенти ва халқаро бизнес йўналиши раҳбари Уильям Чжоу .

Тадбирда намойиш этилган маҳсулотлар сунъий интеллектнинг фақат дастурий ечим эмас, реал инфратузилма ва жисмоний қурилмалар эканини яққол кўрсатди. Кўргазмада тақдим қилинган Guide01 гуманоид роботи, GuideX рақамли инсон, WallEX Smart Space Solution интеллектуал маконлар учун ечим, AI Translation Transparent Screen — сунъий интеллект асосида реал вақт режимида таржима қилувчи шаффоф экран, сунъий интеллект функцияларига эга AI Notebook ҳамда AI All-in-One Server сервери. AI технологиялари амалда қандай ишлаётганини назарий даражадан амалий босқичга олиб чиққанини англатади.

 

Мазкур қурилмаларнинг умумий жиҳати шундаки, улар алоҳида соҳалар учун эмас, бир вақтнинг ўзида транспорт, меҳмонхона бизнеси, туризм, чакана савдо, таълим ва давлат хизматлари каби кенг соҳаларга мослаштирилган. Масалан, рақамли инсонлар ва интеллектуал ёрдамчилар мижозларга хизмат кўрсатиш жараёнини автоматлаштиришга қаратилган бўлса, таржима экранлари ва суньий интеллект ёзув қурилмалари кўп тилли муҳитда ишлашни енгиллаштиради. AI серверлар эса катта ҳажмдаги маълумотларни қайта ишлаш ва корпоратив даражадаги сунъий интеллект тизимларини ишга тушириш имконини беради.

Ушбу тенденция сунъий интеллект ривожланишида муҳим бурилиш нуқтасини кўрсатмоқда. Негаки илгари AI асосан дастурий таъминот, чатботлар ёки алоҳида алгоритмлар кўринишида қабул қилинган бўлса, эндиликда у тўлиқ экотизимга айланмоқда: яъни дастур, инфратузилма ва жисмоний қурилмалар бирлашган яхлит тизим сифатида шаклланмоқда.

 

Private Deployment нима учун муҳим?

Тошкентдаги тақдимотда алоҳида урғу берилган йўналишлардан бири Private deployment тизими бўлди. Ушбу технология сунъий интеллект моделларини компания ёки давлат ташкилотининг ўз серверларида ишлатиш имконини беради.

Бунинг амалий аҳамияти катта. Масалан, банклар, давлат идоралари ёки стратегик корхоналар махфий маълумотларни ташқи булутли серверларга юбормасдан, сунъий интеллект имкониятларидан фойдаланиши мумкин.

Сўнгги йилларда маълумотлар хавфсизлиги ва рақамли суверенитет масаласи кўплаб давлатлар учун устувор йўналишга айланган. Шу сабабли локал сунъий интеллект инфратузилмасини таклиф қилаётган компаниялар корпоратив ва давлат секторида каттароқ устунликка эга бўлмоқда.

 

Илмий ҳамкорлик: AI ривожи якка компания эмас, экотизимга боғлиқ

iFLYTEK тадбирида университетлар, булутли инфратузилма провайдерлари ва технологик компаниялар иштирок этгани сунъий интеллект соҳасида шаклланаётган асосий тенденцияни кўрсатади: AI энди алоҳида маҳсулот эмас, бир нечта сектор бирлашган экотизим натижаси.

Nazarbayev University каби олийгоҳлар бу жараёнда илмий база вазифасини бажаради. Улар тил моделлари учун маълумотлар тайёрлайди, алгоритмларни синайди ва кадрлар тайёрлайди. Яъни AI’нинг “ақл” қисми айнан шу ерда шаклланади.

Huawei Cloud эса мазкур моделларни ишлатиш ва ўқитиш учун зарур бўлган ҳисоблаш қуввати ҳамда инфратузилмани таъминлайди. Катта тил моделлари миллиардлаб параметрлар билан ишлайди, бу ъ юқори унумли серверлар ва булутли тизимларсиз амалга ошмайди. Шу маънода cloud провайдерлар AI’нинг техник асоси ҳисобланади.

Huakun Intelligent Technology International ва Instadesk каби компаниялар илмий натижаларни реал маҳсулотга айлантиради. Улар университетда яратилган ёки йирик платформаларда тақдим этилган суньий интеллект имкониятларини бизнес ва давлат тизимларига мослаб жорий қилади.

 

Платформа маҳаллий бизнесга нима беради?

Open Platform маҳаллий компаниялар учун биринчи навбатда вақт ва харажатни қисқартиради. Стартап ёки IT-компания сунъий интеллект функцияларини мустақил равишда ишлаб чиқишга вақт сарфламасдан, тайёр API ва моделлардан фойдаланиши мумкин. Бу, масалан, банк учун интеллектуал оператор, университет учун автоматик баҳолаш тизими, шифохона учун овозли протокол, колл-марказ учун виртуал оператор ёки давлат хизматлари учун рақамли ёрдамчи яратиш муддатини бир неча баробар қисқартириш имконини беради.

Айниқса, ўзбек тили учун нутқни таниш, машинали таржима ва матн генерацияси каби хизматларни ривожлантиришда халқаро сунъий интеллект платформаларининг маҳаллий ҳамкорлар билан ишлаши муҳим аҳамият касб этади.

WhatsApp: +49 1590 1531116

Email:[email protected]

website: https://aima.xfyun.com

Реклама ҳуқуқи асосида

Диёрахон Набижонова
Тайёрлаган Диёрахон Набижонова
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш