Сурхондарёда ЙПХ ходимларининг ҳайдовчини таъқиб қилиши ЙТҲ билан тугади. Бу ҳақда Kun.uz манбаси хабар берди.
Маълум бўлишича, ҳодиса 18 октябр куни эрталаб Олтинсой туманининг Янги қурилиш маҳалласи ҳудудида содир бўлган. ЙПХ ходимлари хизмат машинасида маҳалладаги ички йўлда Captiva ортидан таъқиб қилгани кузатув камераларига тушиб қолган.

Таъқибдан қочган ҳайдовчи тезликни ошириб, бошқарувни йўқотган. Оқибатда Captiva ўз йўлида келаётган Gentra билан тўқнашган.

Kun.uz Gentra ҳайдовчисининг акаси билан суҳбатлашди. Унинг айтишича, машинада 5 киши бўлган. Улар турли даражада жароҳатланган. Жумладан, қўли синган ва бошқа жароҳатлари бўлган укаси ҳамон шифохонада қолмоқда.
“Жароҳатланганлар ҳолидан ҳеч ким хабар олмади. Машинага ҳам жиддий зарар етган. Captiva’ни “Гаи” ходимлари қувиб келганини ҳамма кўрди. Бунга гувоҳлар кўп”, деди Gentra ҳайдовчисининг акаси.
Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳозирча ҳодиса юзасидан муносабат билдирмади.
Маълумот учун, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 декабрдаги қарори билан Йўл-патрул хизмати ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари ҳамда махсус мосламалардан фойдаланиши тартиби тўғрисида низом тасдиқланган.
Ушбу Низомнинг 48-бандига кўра, ўзининг шахсий хавфсизлиги ва ҳаракат қатнашчилари хавфсизлигини таъминлаш учун таъқиб қилиш ёки кузатиш вақтида ЙПХ ходими қуйидагиларга амал қилиши лозим:
• патрул автомобилида махсус чироқ-маёқча ва товушли сигналлар мунтазам ёқилган ҳолатда бўлиши;
• аниқ шарт-шароитлардан келиб чиққан ҳолда ҳаракат тезлигини танлаши;
• саф бўлим (бўлинма) ёки ИИБ навбатчисига ўзининг кетаётган жойи, қаердалиги ва ҳаракатнинг йўналиши тўғрисида маълум қилиб туриши;

















