Экополициянинг ҳудудий органлари томонидан ўтказилган назорат тадбирлари ва «Ўзбеккосмос» агентлиги томонидан космик суратларни қайта ишлаш ва таҳлил қилиш орқали 744 та буғдойдан бўшаган ер майдонларида ёниш ҳолатлари бўйича 172 нафар ҳуқуқбузарга 212,5 млн сўм миқдорида маъмурий жарималар қўлланилди.

Шунингдек, 652,3 млн сўм табиатга етказилган зарар ҳисобланган.

Бундан ташқари, дала ва аҳоли пунктларида анғиз, хазон ва шох-шаббаларни ёки ўсимликларнинг бошқа қолдиқларини ёқиб юбориш, шунингдек, қурилиш чиқиндиларини ёқиш билан боғлиқ ҳолатларнинг олдини олиш бўйича олиб борилган назорат тадбирлари давомида бугунги кун ҳолатига 9 821 та ҳуқуқбузарлик ҳолати аниқланиб, баённомалар расмийлаштирилган.