Янги миқдорларга кўра, 3 ёшдан 18 ёшгача бўлган бир нафар фарзанд учун болалар нафақаси 295 минг сўмни ташкил этади.
Оиланинг иккинчи фарзанди учун қўшимча 177 минг сўм, учинчи ва ундан кейинги ҳар бир фарзанди учун эса қўшимча 118 минг сўм тўланади.
Шунингдек, 1 июлдан моддий ёрдам миқдори 450 минг сўм этиб белгиланди. Ёшга доир нафақа ҳамда ногиронлиги бўлган боланинг онасига бериладиган ёшга доир нафақа миқдори 878 минг сўмни ташкил этади.
Бундан ташқари, I гуруҳ ногиронлик нафақаси 1 млн 209 минг сўм, II гуруҳ ногиронлик нафақаси эса 1 млн 83 минг сўм миқдорида тўланади.
Нафақа ва тўловлар миқдорининг оширилиши аҳолининг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш ҳамда эҳтиёжманд қатламларни қўллаб-қувватлашга қаратилган.











