Ўрганишлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари Н. Жаннибекова, М. Валиев, Ш. Қулматов ҳамда «Turonbank» АТБ Мижозлар сервиси ва маркетинг департаменти директори Ж. Тухмаков иштирокида олиб борилди. Маҳалла фаоллари, фуқаролар ва тадбиркорлар билан очиқ мулоқотлар ўтказилиб, уларнинг мурожаат ва таклифлари тингланди. Тадбиркорликни ривожлантириш, истиқболли лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш, янги иш ўринлари яратиш ҳамда аҳоли бандлигини таъминлаш юзасидан зарур чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Хонадонма-хонадон олиб борилган ўрганишлар давомида фуқароларни қийнаётган масалалар жойида кўриб чиқилиб, уларни бартараф этиш бўйича амалий чоралар белгиланди. Ҳар бир мурожаат алоҳида назоратга олиниб, ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига хизмат қиладиган ташаббусларни қўллаб-қувватлаш юзасидан тизимли ишлар давом эттирилмоқда.

Маҳаллалар тараққиёти — халқ фаровонлигининг мустаҳкам пойдевори!

@turonbankmatbuotkotib

Реклама ҳуқуқи асосида