Дунёнинг турли мамлакатларидан ишлаб чиқарувчилар, экспортчилар ва салоҳиятли ҳамкорларни бирлаштирган мазкур халқаро майдон миллий маҳсулотларни кенг тарғиб этиш, янги савдо алоқаларини йўлга қўйиш ҳамда экспорт имкониятларини кенгайтиришда муҳим аҳамият касб этади.
«Turonbank» ATB вакиллари ҳам ушбу нуфузли кўргазмада «Ўзбек лимони» миллий бренди остида юртимиз маҳсулотларини халқаро майдонда тарғиб этишда иштирок этмоқда. Бу орқали мамлакатимизнинг экспорт салоҳиятини намоён этиш, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар имкониятларини кенг ёритиш ва ўзбек лимонларининг хорижий бозорлардаги нуфузини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Ёрқин ранги, хушбўй ифори ва бетакрор таъми билан ажралиб турадиган ўзбек лимонлари юртимизнинг табиий имкониятлари, деҳқонларимизнинг фидокорона меҳнати ва миллий маҳсулотларимизнинг ўзига хослигини намоён этади. Париждаги халқаро кўргазма эса маҳаллий маҳсулотларни хорижий харидорларга танитиш, янги ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш ҳамда ўзбек лимонларининг экспорт географиясини кенгайтириш учун муҳим имконият яратади.

«Turonbank» ATB тадбиркорлар ва экспортчиларнинг ишончли ҳамкори сифатида маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг халқаро бозорларга чиқиш имкониятларини кенгайтириш ҳамда миллий маҳсулотларимиз рақобатбардошлигини оширишга қаратилган ташаббусларни изчил давом эттиради.
Ўзбек лимони — юртимиз салоҳияти ва миллий маҳсулотларимиз ифтихори!
Реклама ҳуқуқи асосида
















