Al-Jabr халқаро мактаби Марказий Осиёнинг иқтидорли ўқувчиларини бир майдонга жамлади. Мактабнинг Sun Life оромгоҳида ўтказилган халқаро олимпиадада Ўзбекистон, Қорақалпоғистон, Қозоғистон ва Қирғизистондан 300 га яқин ўқувчи иштирок этди. Улар математика, инглиз тили, IT, ментал арифметика, араб ва рус тили фанлари бўйича ўз билимларини синовдан ўтказди.

Al-Jabr халқаро мактаби директори Матлуба Караходжаеванинг таъкидлашича, таълим муассасаси ўқувчилари аввалги йилларда ҳам кўплаб нуфузли халқаро олимпиадаларда муваффақиятли иштирок этиб келган. Бу йил эса мактаб илк бор мезбон сифатида Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги халқаро олимпиадани ташкил этди.

Унинг айтишича, мазкур олимпиададан кўзланган асосий мақсад ҳар бир ўқувчига ўз билимини синаб кўриш, халқаро тажриба орттириш ва олдига янада юксак марраларни қўйиш учун имконият яратишдан иборат. Шунингдек, бу йил олимпиада дастурига илк бор IT йўналиши ҳам киритилди.

Халқаро олимпиадалар ўқувчилар учун нафақат билим беллашуви, балки халқаро тажриба алмашиш майдони ҳам ҳисобланади. Бундай мусобақалар уларда мустақил фикрлаш, тезкор қарор қабул қилиш ва рақобат муҳитида ўз салоҳиятини намоён этиш кўникмаларини ривожлантиради. Шу билан бирга, иштирокчиларга ўз билим даражасини турли мамлакатлардан келган тенгдошлари билан таққослаш имконини беради.

Бу йилги олимпиаданинг яна бир муҳим жиҳати шундаки, унда қўшни давлатлар билан бир қаторда Ўзбекистоннинг 12 вилоятидан ҳам ўқувчилар қатнашди. Натижада тадбир юзлаб иқтидорли ёшларни бирлаштирган йирик таълим майдонига айланди.

Беллашув жараёнларини ота-оналар ҳам бевосита кузатди. Улар фарзандларининг билим савияси, масалаларни ечиш услуби, саҳнадаги ишончи ва рақобат муҳитидаги фаоллигига яқиндан гувоҳ бўлди. Бу эса ўқувчилар учун қўшимча мотивация ва масъулият ҳиссини янада оширди.

Мазкур олимпиада ғолиблари учун навбатдаги муҳим босқич ҳам белгиланган. Юқори натижа қайд этган иштирокчилар жорий йилнинг октябр ойида Туркиянинг Истанбул шаҳрида ўтказиладиган халқаро олимпиадада иштирок этиш имкониятини қўлга киритади.

Al-Jabr халқаро мактаби ўқувчилари аввалги йилларда ҳам халқаро олимпиадаларда юқори натижаларни қайд этиб келган. Бу сафар эса таълим муассасаси нафақат иштирокчи, балки мезбон сифатида ҳам юзлаб иқтидорли ўқувчиларни бир майдонга жамлади.

Мактабда ташкил этилаётган бундай халқаро тадбирлар ўқувчиларнинг билимини синовдан ўтказиш билан бирга, уларда соғлом рақобат муҳитида ўсиш, халқаро тажриба орттириш ва келгусида янада йирик ютуқлар сари интилишига хизмат қилмоқда.

Телефон: +99855 500 8485

Рўйхатдан ўтиш учун: forms.amocrm.ru/rwrcmtd

Instagram: instagram.com/al_jabruz/

Telegram: t.me/aljabrmaktabi

Реклама ҳуқуқи асосидa