Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази таҳлилида қайд этилишича, апрел–май ойларидаги пасайишдан сўнг июн ойида бозор яна тикланган. Ой давомида 25 мингдан ортиқ кўчмас мулк олди-сотди битими расмийлаштирилган бўлиб, бу май ойига нисбатан 23 фоиз, 2025 йил июнига нисбатан эса 20,4 фоиз кўпдир.

Июн ойида битимлар сони республиканинг барча ҳудудларида ошган. Ойлик ўсиш суръатлари бўйича Бухоро (50,1 фоиз), Навоий (41,5 фоиз) ва Самарқанд (31,8 фоиз) вилоятлари етакчилик қилган. Энг паст ўсиш Хоразм (0,9 фоиз), Тошкент вилояти (12,2 фоиз) ва Андижон вилоятида (17,9 фоиз) қайд этилган.

Gqg8QOb2qdN4ILg5EXXYA8kWzrwee7Ll

Йиллик ҳисобда эса энг юқори ўсиш Тошкент шаҳрида кузатилиб, битимлар сони 35,7 фоизга кўпайган. Шунингдек, Сирдарё (26,9 фоиз), Навоий (26,3 фоиз) вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида (23,3 фоиз) ҳам юқори суръатлар қайд этилган. Жиззах (5,7 фоиз), Фарғона (3,6 фоиз) ва Тошкент вилоятида (3,3 фоиз) ўсиш нисбатан паст бўлган.

Таҳлилга кўра, июн ойидаги барча олди-сотди битимларининг қарийб учдан бир қисми Тошкент шаҳри ҳиссасига тўғри келган. Пойтахтда бир ой давомида 7,8 мингта битим расмийлаштирилган бўлиб, бу умумий бозор ҳажмининг 30,8 фоизини ташкил этган.

PBP0nWw24wrFaGUhSVkPKYJ625SYrrB3

Ярим йиллик якунларига кўра, барча ҳудудларда ижобий динамика кузатилган. Энг юқори ўсиш Сирдарё вилоятида (36,4 фоиз), Тошкент шаҳрида (34,9 фоиз) ва Навоий вилоятида (30 фоиз) қайд этилган. Нисбатан паст суръатлар эса Хоразм (16,7 фоиз), Бухоро (15,4 фоиз) ва Фарғона (12,1 фоиз) вилоятларида кузатилган.

Аввалроқ, май ойида пойтахтда уй-жой бозори қандай ўзгаргани борасида таҳлил эълон қилинганди. Кузатувларга кўра, майда иккиламчи бозорда 1, 2 ва 3 хонали квартиралар қимматлашган бўлса, 4 ва ундан ортиқ хонали уйлар арзонлашди. Бирламчи бозорда эса 1 ва 3 хонали хонадонлар нархи ошган, 2 ҳамда 4 хонали уйларда пасайиш кузатилган.