Университет Марказий Осиёда 66-ўринни эгаллади, шунингдек, рейтингдан жой олган Ўзбекистоннинг хусусий университетлари орасида энг юқори натижани қайд этди.*

2019 йилда ташкил этилган CAU учун бу халқаро ривожланишдаги муҳим босқич бўлиб, университетнинг таълим, илмий тадқиқотлар ва халқаро академик ҳамкорлик соҳаларидаги фаолияти натижаларини акс эттиради.

Фото: Central Asian University

CAUʼнинг халқаро ўқитувчилар таркиби алоҳида эътиборга лойиқ: университет хорижлик ўқитувчилар улуши бўйича Осиёнинг энг яхши 100 талигига кириб, 95-ўринни эгаллади. Университетдаги деярли ҳар бешинчи ўқитувчи хорижлик мутахассис бўлиб, бу халқаро академик ҳамкорлик ва талабалар таълими учун қўшимча имкониятлар яратади.

QS World University Rankings: Asia — Осиё университетларини академик ва илмий-тадқиқот кўрсаткичлари бўйича таққослаш имконини берувчи машҳур халқаро рейтинглардан бири.

Баҳолаш жараёнида университетнинг олимлар ва иш берувчилар ўртасидаги нуфузи, илмий тадқиқотлар натижалари, талабалар ва ўқитувчилар нисбати, халқаро ҳамкорлик ҳамда бошқа мезонлар инобатга олинади.

QS рейтинглари абитуриентлар, ота-оналар, тадқиқотчилар ва таълим ташкилотлари томонидан университетни танлаш ҳамда унинг академик салоҳиятини баҳолашда асосий мезонлардан бири сифатида қўлланади.

Фото: Central Asian University

QS Asia 2027 рейтингида Осиёнинг 26 та таълим тизимидаги 1 722 та университет, жумладан, 195 та янги иштирокчи ўрин олди.

QS Asia University Rankings 2027 якунларига кўра, CAU қуйидаги натижаларни қайд этди:

  • Марказий Осиёнинг ТОП-70 талигида — минтақавий рейтингда 66-ўрин.

  • Ўзбекистон хусусий университетлари орасида 1-ўрин — рейтингга киритилган университетлар орасида.*