“Келажак муҳандислари” кўрик-танлови доирасида Билолхон Исмоилов ва унинг жамоаси томонидан ҳаво хавфсизлигини таъминлайдиган дрон тутувчи қурилма намойиш этилди.
Маълумот берилишича, дрон соатига 450 кмгача тезликда ҳаракатлана олади ва 8–10 км масофадаги хавфли дронларни зарарсизлантиришга мўлжалланган.
Анъанавий ҳаво мудофааси (ПВО) ракеталарининг нархи 2-5 млн доллар бўлса, «Шунқор-88» дронини ишлаб чиқариш 20000-50000 доллар атрофида баҳоланмоқда.











