17 август кунги савдолар якунларига кўра Америка валютаси 33,8 сўмга арзонлаб, 11 857,3 сўмни ташкил қилди. Бу 2023 йилнинг 10 август кунидан бери (11 667 сўм) қайд этилган минимал қиймат.

Умуман олганда, доллар курси кетма-кет учинчи савдо куни сўмга нисбатан пасайиб, деярли 91,2 сўмга (0,76 фоиз) — 11 948 сўмдан 11 857 сўмга арзонлашди. Кун давомида битта банкда Америка валютасини 11 920 сўмдан, яна 4 та банкда эса 11 940 сўмдан сотиб олиш мумкин бўлди.
Сўмнинг кучайиши кўп жиҳатдан ички ва Ўзбекистонга хос омиллар билан боғлиқ бўлиши мумкин. Экспорт даромадларининг ўсиши, олтин экспорти даромадларининг стерилизацияси ва мигрантлар пул ўтказмалари ҳажмининг ошиши шулар қаторига киради.




