Форумнинг асосий муҳокама йўналишлари Марказий Осиё молиявий инфратузилмасини ривожлантириш, трансчегаравий тўловлар, очиқ молиявий экотизимлар, токенизация, тўлов тизимларининг халқаро мувофиқлиги ҳамда молия бозорининг келгуси трансформациясини белгилаб берувчи бошқа технологиялар туради.

HUMO учун ушбу форумда иштирок этиш — Ўзбекистон миллий тўлов тизимини ривожлантириш тажрибаси билан ўртоқлашиш, халқаро ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилиш ва минтақада рақамли молия келажагини шакллантиришга ҳисса қўшиш имконияти.

HUMO форумнинг ишбилармонлик дастурида

Форумнинг биринчи кунида HUMO бошқаруви раисининг маслаҳатчиси Алексей Маслов, Visa, Dgpays, Nium, Parkin JSC раҳбарлари ва Ўзбекистон Марказий банки вакиллари билан биргаликда “Ипак йўлида трансчегаравий савдо учун ишончли йўллар” (Trusted Rails for Cross-Border Commerce on the Silk Road) мавзусидаги халқаро панель муҳокамасида иштирок этади. Қатнашчилар трансчегаравий тўловларни ривожлантириш, тўлов инфратузилмасининг ўзаро мослиги, хавфсизлик ва фирибгарликка қарши курашиш масалаларини муҳокама қилади.

Шунингдек, HUMO делегацияси “Insights 2040” номли ёпиқ эксперт давра суҳбатларида ҳам қатнашади. Муҳокамаларда асосан халқаро тўловлар ва ҳамкорлик, эквайринг ва тўлов инфратузилмасини ривожлантириш, токенизация ҳамда янги технологик ечимлар ўрин олган.

HUMO стендида янги тўлов усуллари

Тадбирдаги иштирокнинг алоҳида бир қисми HUMO стендига бағишланади. У ерда форумнинг уч куни давомида тўлов тизимининг амалдаги лойиҳалари ва янги технологик ечимлари намойиш этилади.

Хусусан, меҳмонлар контактсиз тўловнинг янги усулини амалда кўриш имконига эга бўлади. Унда тўловни амалга ошириш учун оддий банк картаси ёки смартфондан фойдаланиш талаб этилмайди. Ечим форумда амалий намойиш кўринишида тақдим қилинади.

HUMO учун бундай технологияларни ривожлантириш — тўлов тажрибасини яратиш бўйича кенгроқ вазифанинг бир қисми. Бунда технология фойдаланувчи учун деярли билинмайди, тўлов эса тезроқ, осонроқ ва қулайроқ амалга оширилади.

Шу билан бирга, технологик намойиш HUMO форумда тақдим этадиган ягона янгилик эмас. “Silk Road Finance & Technology Forum” кунларида HUMO миллий тўлов тизими трансчегаравий тўловлар соҳасида янги халқаро лойиҳасини тақдим этишни режалаштирмоқда. Тафсилотлар алоҳида ошкор қилинади.

“Silk Road Finance & Technology Forum 2026” 24–26 август кунлари Тошкентдаги “CAEx Uzbekistan” мажмуасида бўлиб ўтади. Тадбир дастури ҳамда бошқа маълумотлар билан форумнинг расмий сайтида танишиш мумкин: 👇

👉 https://www.silkroadfinancetechnologyforum.com/

Сайт | Facebook | Instagram | Telegram | LinkedIn