15 июлдан бошлаб HUMO карталари эгалари BAXTLI YUZLIK акциясида иштирок этиб, карта орқали 100 000 сўмдан ортиқ кундалик харидларни амалга ошириш орқали қимматбаҳо совринларни қўлга киритиш имкониятига эга бўлди. Акция давомида Ўзбекистоннинг турли ҳудудларидан иштирокчилар ғолиб бўлиб, улар iPhone Air смартфонлари ва пул мукофотларига эга бўлди.
Тадбирнинг кенг қамровли дастури меҳмонлар учун интерактивлар, концерт дастурлари ва қимматбаҳо совринларнинг якуний ўйинларини ўз ичига олди. Ғолибларни аниқлаш очиқ тарзда ўтказилди: жараённи тадбир майдонидаги меҳмонлар, шунингдек, барча истаганлар HUMO ижтимоий тармоқларининг расмий саҳифаларида тўғридан тўғри эфир орқали кузатди.
“HUMO учун бундай лойиҳалар – мижозларимизга яқинроқ бўлиш ва уларнинг кутилмаларини яхшироқ тушуниш имкониятидир. Ҳар бир транзакция ортида HUMOʼни танлайдиган ва бизга ишонадиган инсон туради, шундай экан, BAXTLI YUZLIK бу – мижозларимизга танловлари учун миннатдорлик билдиришнинг бир йўлидир. Бугун биз ғолибларни шахсан табриклай олишимиз ва финал ҳис-туйғуларини ўзаро бўлиша олишимиз алоҳида аҳамиятлидир”, - дея қайд этди HUMO бошқаруви раиси Александр Сотников.

BAXTLI YUZLIKʼнинг сўнгги мукофотлари жонли эфирда эгасини топди
Дастурнинг энг муҳим лаҳзаларидан бири пул мукофотлари ва iPhone Air смартфонлари ўйналган финал ўйини бўлди. Финал ўйинда iPhone Air соҳиби бўлган икки ғолиб — Икромжон ва Илҳом, шунингдек, ҳар бири 1 000 000 сўмдан пул мукофотига эга бўлган ўн нафар ғолиб аниқланди.
Ғолибларни аниқлаш жараёни тўғридан тўғри эфирда ўтказилди. Ҳар бир ўйиндан сўнг бошловчилар ғолибнинг исмини эълон қилди. Бундай формат тадбир майдонидаги меҳмонлар ва эфирни кузатаётган томошабинларга ғолибларни аниқлаш жараёнини бевосита кузатиш имконини берди.
BAXTLI YUZLIK бош соврини — BYD Song Plus DM-i ўз эгасини топди
Финал ўйинларидан сўнг меҳмонларнинг эътибори акциянинг бош соврини — BYD Song Plus DM-i автомобилига қаратилди. Автомобил эгасининг аниқланиши кечанинг энг муҳим ва ҳаяжонли лаҳзаси бўлди.
Автомобил Бўстонлиқ туманида яшовчи Вали К.га насиб этди.
Бошловчилар Вали билан боғланиб, унинг ғолиб бўлганини маълум қилганида, бу хабар финал меҳмонлари томонидан олқишлар билан кутиб олинди. Тадбир давомида бошловчилар ғолиб билан видеоқўнғироқ орқали ҳам боғланишди. Вали экран орқали саҳнани, бошловчилар ва уни ғалаба билан табриклаётган меҳмонларни кўриб, энди ушбу қувончли воқеани оиласи даврасида нишонлашини билдирди.

















