45 йил давомида “Халқлар дўстлиги” саройи Тошкентдаги энг муҳим ижтимоий ва маданий масканлардан бирига айланди. Бу ерда концертлар, спектакллар, халқаро ва маҳаллий тадбирлар ўтказилади, бинонинг ўзи эса, пойтахт меъморий қиёфасининг муҳим қисми бўлиб қолади.
1977–1981 йилларда барпо этилган Сарой бугунги кунда ҳам шаҳар маданий ҳаётидаги ўз аҳамиятини сақлаб қолган. 2026 йилда унинг меъморий қиймати халқаро эътирофга сазовор бўлди: “Халқлар дўстлиги” саройи яна тўққизта объект билан бирга ЮНЕСКО Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган Тошкент модернизм меъморчилиги мажмуидан жой олди.
Саройнинг 45 йиллигида HUMO миллий тўлов тизими сарой маъмурияти билан биргаликда бино ичидаги навигация тизимини янгилаш лойиҳасини амалга оширди. Асосий вазифа объектнинг меъморий характери ва визуал ўзига хослигини сақлаб қолган ҳолда улкан ва кўп қаватли маконни ташриф буюрувчилар учун янада тушунарли ва қулай қилиш эди.
Янги навигация тизими изчил маршрут таомилига асосан яратилган: ташриф буюрувчи Сарой бўйлаб ҳаракатланишнинг ҳар бир босқичида – киришдан то томошабинлар залидаги ўз жойига етиб боргунча, керакли ахборотга эга бўлади. Янгиланган хариталар, полусти кўрсаткичлари, девордаги ва осма йўналтиргичлар йўналишни тезда аниқлаш, керакли қаватни, сектор, қатор ва жойни топиш имконини беради.

Лойиҳа устидаги ишлар барча босқичларда – концепция ишлаб чиқишдан навигация унсурларини жойлаштиришгача Сарой маъмурияти билан бирга олиб борилди. Янги ечимлар мавжуд меъморчилик билан уйғунлашиб, бинонинг визуал ўзига хослигига путур етказмаслигига алоҳида эътибор берилди.
“HUMO миллий тўлов тизими бугунги кунда – бу шунчаки тўлов инфратузилмаси эмас. Биз миллионлаб инсонлар кундалик ҳаётининг бир қисми саналамиз ва биз учун компания ривожи молиявий соҳадан ташқарида ҳам фойда келтириши муҳим. “Халқлар дўстлиги” саройи – Ўзбекистон учун қадрли маскан ва ЮНЕСКО эътироф этган меъморий мероснинг бир қисмидир. Шу сабабли бу лойиҳада замонавий ечимлар ва бино меъморчилигига эҳтиёткорона муносабат ўртасида мувозанатни топиш биз учун принципал аҳамиятга эга бўлди.
Биз кўрсаткичларни шунчаки янгилаб қолмасдан, маконни одамлар учун янада тушунарлироқ ва қулайроқ қилишни, шунинг баробарида, унинг характери ва визуал ўзига хослигини сақлаб қолишни хоҳладик. Биз замонавий ечимлар мероснинг ўрнини босиши эмас, балки уни авайлаб ривожлантиришда ёрдам бериши керак, деб ҳисоблаймиз. Ушбу лойиҳа мамлакатдаги бошқа жамоат маконларида ҳам HUMO’нинг шундай ташаббусларини ривожлантиришдаги илк қадам бўлиши эҳтимоли катта”,
















