Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари “Сирдарё вилоятининг Гулистон, Ширин, Янгиер шаҳарлари, Гулистон, Боёвут, Мирзаобод, Оқолтин, Сардоба, Сайхунобод, Сирдарё, Ховос туманлари чегараларини ўзгартириш тўғрисида”ги қарор лойиҳасини маъқулладилар.

Таклиф этилаётган чегара ўзгартиришларига мувофиқ, Гулистон туманидан 527,23 гектар ва Боёвут туманидан 582 гектар ер майдонини Гулистон шаҳри таркибига ҳамда Боёвут туманидан 638,77 гектар ер майдонини Ширин шаҳри таркибига ўтказиш назарда тутилмоқда.

Қайд этилишича, Гулистон ва Ширин шаҳарлари вилоятдаги аҳоли энг зич жойлашган ҳудуд ҳисобланиб, чегараларнинг кенгайиши шаҳарда аҳоли зичлигини камайтиришга, транспорт қатновини яхшилашга, ҳудудда йирик лойиҳалар учун замин яратиб, хорижий ва маҳаллий инвестициялар оқимини кўпайтиришга хизмат қилади.

Шунингдек, ҳудудда янги саноат зоналари, технопарклар ва юқори технологияли корхоналар ташкил этишга, қурилиш, хизмат кўрсатиш ва саноат соҳаларида ўн минглаб янги иш ўринлари яратилиб, аҳоли даромадларини оширишга қаратилган чора-тадбирларни белгилашга шароит яратади.

Мажлисда чегараларга ўзгаришлар киритиш масаласи тегишли маҳалла фуқаролар йиғинлари, халқ депутатлари туман, шаҳар Кенгашлари ҳамда вилоят Кенгашида муҳокама қилиниб, чегараларнинг картографик чизмаси ва чегаралар чизиғининг таснифи маъқуллангани қайд этилди