Қозоғистоннинг Қизилўрда вилоятида йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ҳалок бўлган уч нафар Ўзбекистон фуқаросининг жасади ватанга қайтарилди.
22 август куни Қизилўрда шаҳридан ўтувчи Чимкент—Самара автомобил йўлининг Ақсай ҳудудида Ўзбекистон фуқаролари иштирокида ЙТҲ содир бўлган эди. Ҳодиса оқибатида уч нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди.
Маҳаллий идораларнинг дастлабки маълумотларига кўра, ЙТҲ ҳайдовчининг рул бошқарувида ухлаб қолиши оқибатида юк автомобили билан тўқнашиши сабабли содир бўлган.





