Қозоғистоннинг Қизилўрда вилоятида рўй берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида уч нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, 22 август куни соат 06:47 да Қизилўрда вилояти, КАЗ06 давлат аҳамиятидаги «Қорабутак – Қизилўрда – Чимкент» автомобил йўлининг 1831-1836-километрида Бирказан туманида ҳаракатланган Nexia-2 ва КамАЗ тўқнашиб кетган.
ЙТҲ оқибатида Nexia-2 салонида бўлган 3 нафар Ўзбекистон фуқароси воқеа жойида вафот этган.
«Фавқулодда вазиятлар вазирлиги масъул вазирлик ва идоралар билан биргаликда ишчи гуруҳ тузган ҳолда, ушбу бахтсиз ҳодиса оқибатида вафот этганларни Ватанга олиб келиш ва уларнинг оила аъзоларига ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш бўйича барча зарур чораларни кўрмоқда», дейилади ФВВ хабарида.









