Тадбирда давлат раҳбари йиғилганларни улуғ ва мўътабар айём – Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллиги билан самимий табриклади.
– 35 йил – тарих учун жуда қисқа давр. Лекин ортда қолаётган йиллар ўзининг кўлами, ютуқ ва натижалари билан асрга татигулик давр бўлди, десак, асло муболаға бўлмайди, – деди Мирзиёев.
Президент таъкидлаганидек, мазкур ўзгаришларнинг ҳақиқий муаллифи – меҳнаткаш ва олижаноб халқимиздир.
Тадбир якунида мустақиллик байрами арафасида тақдирланганларга давлат мукофотлари топширилди.

Саидов Бахтиёр Одилович – Ташқи ишлар вазири, «Меҳнат шуҳрати» ордени билан тақдирланди.

Шерматов Шерзод Хотамович – Рақамли технологиялар вазири, «Меҳнат шуҳрати» ордени билан тақдирланди.

Қудратов Лазиз Шавкатович – Инвестициялар, саноат ва савдо вазири, «Дўстлик» ордени билан тақдирланди.

Бозоров Хайрулло Ҳайитбоевич – Фарғона вилояти ҳокими, «Фидокорона хизматлари учун» ордени билан тақдирланди.

Азимов Муротжон Бердиалиевич – Қашқадарё вилояти ҳокими, «Фидокорона хизматлари учун» ордени билан тақдирланди.

Абдураззоқов Шавкат Шокиржонович – Наманган вилояти ҳокими, «Меҳнат шуҳрати» ордени билан тақдирланди.












