Непал шимолидаги кўчки ва тошқин оқибатида ҳалок бўлганлар сони 675 нафарга ертди. Бедарак йўқолганлар сони эса 3 минг нафарга яқинлашган. Бу ҳақда AFP хабар берди.
Непал туризм вазирлигининг маълумот беришича, 621 нафар хорижлик сайёҳни қутқаришга муваффақ бўлинган, 320 нафар сайёҳ билан алоқа узилган.
Чоршанба куни эрталаб Лангтанг-Лирунг тоғида музлик қулаши оқибатида улкан тош массаси ва лой қолдиқлари Лхенде-Кхола дарёси тўсилиб қолганди.
Натижада юзага келган сув тошқини қишлоқлар ва водийларни ёриб ўтиб, сайёҳлар ва зиёратчилар орасида машҳур бўлган, Катманду ва Тибет боғловчи маршрут бўйлаб электр станциялари, йўллар ва кўприкларни яксон қилди.






