Миллий статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январ–июн ойларида Ўзбекистонда аҳоли жон бошига ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) ҳажми 27 млн 950,1 минг сўмга етган.

Қайд этилишича, мазкур кўрсаткич 2025 йилнинг январ–июн ойларига нисбатан реал ҳисобда 6,6 фоизга ошган.

Статистика сўнгги йилларда аҳоли жон бошига тўғри келадиган ЯИМнинг номинал ҳажми мунтазам ўсиб бораётганини кўрсатмоқда.

Хусусан, январ–июн ойлари якунлари бўйича аҳоли жон бошига ЯИМ:

— 2022 йилда — 12 млн 458,1 минг сўм;

— 2023 йилда — 14 млн 576,7 минг сўм;

— 2024 йилда — 18 млн 126 минг сўм;

— 2025 йилда — 23 млн 890,2 минг сўм;

— 2026 йилда — 27 млн 950,1 минг сўмни ташкил этган.

Шу тариқа, номинал кўрсаткич 2022 йилнинг биринчи ярмидаги 12,46 млн сўмдан 2026 йилнинг мос даврида қарийб 28 млн сўмга етган.