Apple компанияси 9 сентябр куни янги iPhone 18 Pro ва 18 Pro Max моделларини тақдим этди.

Смартфонлар тўрт хил рангда: кумушранг, тўқ кулранг, оч кўк ва Apple учун мутлақо янги бўлган, компания «Dark Cherry» деб атайдиган олча рангида чиқарилади. Бу ранг iPhone 17 Pro’даги «Cosmic Orange» рангининг ўрнини эгаллайди.

Олча ранг (бургунди) янги туркумнинг асосий флагман ранги бўлади.

Янги Pro моделларининг асосий хусусиятлари

  • А20 Pro чипи.
  • iPhone тарихидаги «энг катта сиғимли аккумулятор».
  • Ўзгарувчан диафрагмали камера.
  • Тўртта ранг: олча, кумуш, қора ва кулранг.

iPhone 18 Pro’даги янги авлод 2 нм процессорлари

  • 6 ядроли марказий процессор (CПУ)
  • 7 ядроли график процессор (ГПУ) – А19 Pro чипидан 40% тезроқ.
  • Сунъий интеллект вазифалари учун 32 ядроли Neural Engine.
  • Тезкор хотиранинг ўтказувчанлик қобилияти 50% га ошди.
  • Тезкор хотира чипнинг ўзига интеграцияланган.

Автономлик сезиларли даражада оширилди

  • iPhone 18 Pro энди 17 Pro Max каби, яъни 36 соатгача қувватини сақлай олади.
  • iPhone 18 Pro Max эса янада узоқроқ – 45 соатгача ишлайди.
  • Қувватлаш тезлиги ҳам ошди: 15 дақиқада 50% га қувватланади ёки 5 дақиқалик қувват билан 6 соат видео томоша қилиш мумкин.

iPhone 18 Pro камераси ўзгарувчан диафрагмага эга бўлди

Apple бу «сўнгги йиллардаги энг йирик камера янгиланиши» эканини айтмоқда. iPhone 18 Pro ва Pro Мах’нинг асосий камераси 48 мегапикселли сенсор ва олтита юпқа парракчали ўзгарувчан диафрагма механизми билан жиҳозланди.

Ёруғлик кам шароитда диафрагма автоматик тарзда очилиб, кўпроқ нур ўтказади. Бу тунги суратларнинг сифатини яхшилаши ва тунги режимнинг ишлашини тезлаштириши керак.

1788975201-5942
Фото: Apple

Камчиликларидан бири – барча моделлар нархи 100 долларга ошади