Рақобат қўмитаси мактаб бозорларида фаолият юритаётган тадбиркорларга нархларни асоссиз оширмаслик бўйича мурожаат билан чиқди.
Ругуляторнинг қайд этишича, республика бўйлаб умумтаълим мактаблари, деҳқон бозорлари ва савдо комплексларида мавсумий савдо нуқталари фаолият юритмоқда. Қўмита ота-оналар ва ўқувчиларга харид жараёнида маҳсулотнинг сифати, ишлаб чиқарувчиси, нархи ва бошқа муҳим маълумотларига эътибор қаратишларини тавсия этди.
Тадбиркорлик субъектларига эса мактаб бозорларида сотилаётган маҳсулотларнинг сифати, нархларнинг асослилиги, истеъмолчиларга зарур ахборотларнинг тақдим этилиши ҳамда савдо жараёнида истеъмолчилар ҳуқуқларига риоя этилиши шартлигини эслатиб ўтди.
Фуқаролар нархларни асоссиз ошириш ҳолатларига дуч келганида бу юзасидан Рақобат қўмитасининг ягона 1159 ишонч рақамига мурожаат қилиши мумкин.









