Бу ҳақда Маданий мерос агентлиги хабар берди.

Таъмирлаш давомида экспозициядаги ашёлар хавфсиз демонтаж қилиниб, музей фондининг бут сақланишини таъминлаш чоралари кўрилади. Ашёларни махсус хоналарга жойлаштириш ва Санъат музейига кўчириш ишларига мутахассислар жалб этилади.

Таъмирлаш-тиклаш ишлари якунлангач, барча ашёлар хавфсизлик талабларига риоя қилинган ҳолда уй-музейига тўлиқ қайтарилади. Кўчириш ва қайта жойлаштириш жараёнлари белгиланган тартибда топшириш-қабул қилиш далолатномалари асосида амалга оширилади.

Таъмирлаш ва модернизация ишларидан сўнг Абдулла Қаҳҳор уй-музейи фаолиятини қайта тиклайди.