Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳожи Абдулазиз Абдурасулов уй-музейи Самарқанд давлат музей-қўриқхонасининг филиали сифатида ташкил этилади
Ҳожи Абдулазиз Абдурасулов уй-музейи фаолиятини ташкил этиш тўғрисида ҳукумат ҳужжати қабул қилинади
Вазирлар Маҳкамасининг “Ҳожи Абдулазиз Абдурасулов уй-музейи фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси муҳокама учун жойлаштирилди.
Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Маданият вазирлигининг Самарқанд шаҳрида Ҳожи Абдулазиз Абдурасулов уй-музейини Самарқанд давлат музей-қўриқхонасининг филиали сифатида ташкил этиш тўғрисидаги таклифлари маъқулланиши мумкин.
Самарқанд вилояти ҳокимлиги Маданият вазирлиги билан биргаликда:
Самарқанд шаҳри, Кўкмасжид маҳалласи, Ҳожи Абдулазиз Абдурасулов кўчаси, 9-уй манзилида жойлашган бинони Самарқанд давлат музей-қўриқхонасига оператив бошқариш ҳуқуқи асосида бепул беришни ҳамда бинонинг кадастр ҳужжатларини расмийлаштиришни;
Ҳожи Абдулазиз Абдурасулов уй-музейини Самарқанд шаҳри, Кўкмасжид маҳалласи, Ҳожи Абдулазиз Абдурасулов кўчаси, 9-уй манзилида жойлашган бинога жойлаштиришни;
ташкил этилаётган музейнинг асосий вазифаларидан келиб чиқиб, музей тўғрисида низомни ишлаб чиқиш ва тасдиқлашни;
музейнинг штатлар жадвали белгиланган тартибда ишлаб чиқилиши ва тасдиқланиши ҳамда унинг малакали кадрлар билан тўлдиришни;
музейда маданий-маърифий тадбирлар, Ҳожи Абдулазиз Абдурасулов бой ижодини ўрганиш, давра суҳбатлари, ижодий учрашувлар ташкил этишни;
музейга замонавий интерфаол ахборот-технологияларни жорий этишни таъминлайди.
Маданият вазирлиги:
манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда музей экспозициясини музей ашёлари билан тўлдириш чораларини кўради;
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Самарқанд вилоят ҳокимлиги билан биргаликда музейга сайёҳларни кенг жалб этиш чораларини кўради.
Белгилаб қўйилишича:
музейга штат бирликларини ажратиш ҳамда ходимларига иш ҳақи тўлаш Маданият вазирлиги тизимидаги музейлар учун белгиланган тартибга мувофиқ;
музейларни сақлаш харажатлари, унинг ўз даромадлари, маҳаллий бюджети маблағлари ва қонун ҳужжатларида таъқиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
Мавзуга оид
18:20 / 06.07.2026
Самарқанд Марказий Осиёнинг «яшил шаҳар» намунасига айлантирилади
12:11 / 06.07.2026
Ўзбекистонда биринчи Халқаро ислом форуми бошланмоқда
15:39 / 03.07.2026
Самарқандда темирйўл ўтказилган дамба ўпирилди
09:00 / 22.06.2026