Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, мазкур кўрсаткич 2010-2011 ўқув йилига нисбатан 52 867 нафарга ошган. Ўша ўқув йилида ушбу ёш тоифасидаги талабалар сони 616 нафар бўлган.
2022-2023 ўқув йилида 40 ёш ва ундан катта талабалар сони 20 мингдан ошган бўлса, 2023/2024 ўқув йилида 36 113 нафарга, 2024-2025 ўқув йилида эса 44 022 нафарга етган.
Ўқув йиллари кесимида кўрсаткичлар қуйидагича:
— 2010-2011 — 616 нафар;
— 2015-2016 — 170 нафар;
— 2016-2017 — 174 нафар;
— 2017-2018 — 2 142 нафар;
— 2018-2019 — 7 004 нафар;
— 2019-2020 — 9 751 нафар;
— 2020-2021 — 10 110 нафар;
— 2021-2022 — 10 531 нафар;
— 2022-2023 — 20 247 нафар;
— 2023-2024 — 36 113 нафар;
— 2024-2025 — 44 022 нафар;
— 2025-2026 — 53 483 нафар.
















