Тошкент вилоятида ичимлик суви ва оқова сув хизматлари нархи оширилади. Халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгашининг тегишли қарори 16 сентябрда қабул қилинган. Янги тарифлар 3 октябрдан кучга киради.
«Тошкент вилояти сув таъминоти» корхонаси томонидан хизмат кўрсатиладиган аҳоли учун бир куб метр сувнинг ҚҚС билан биргаликдаги нархи 19,2 фоизга — 2912 сўмдан 3472 сўмгача, оқова сув чиқариш хизмати эса 15,4 фоизга — 1456 сўмдан 1680 сўмгача кўтарилади.
Бюджет ташкилотлари ва бошқа юридик шахслар учун бир куб метр ичимлик суви ҚҚС билан 16 800 сўмдан 17 920 сўмгача (6,7 фоизга), оқова сув хизмати эса 3360 сўмдан 4480 сўмгача (33,3 фоизга) қимматлашади.
«Чимён-Чорвоқ магистрал сув таъминоти» томонидан хизмат кўрсатиладиган ҳудудлар учун алоҳида тарифлар белгиланган. Аҳоли учун ичимлик суви ҚҚС билан 1680 сўмдан 1904 сўмгача (13,3 фоизга), оқова сув чиқариш хизмати эса 1288 сўмдан 1512 сўмгача (17,4 фоизга) ошади.
Маълумот учун, Тошкент вилоятида ичимлик суви ва оқова сув хизматлари нархи охирги марта 2025 йил 1 июлда қимматлашганди.
Тошкент вилоятида ичимлик суви ва канализация тарифлари ошади
15:538372 мин
«Тошкент вилояти сув таъминоти» корхонаси томонидан хизмат кўрсатиладиган аҳоли учун бир куб метр сувнинг ҚҚС билан биргаликдаги нархи 19,2 фоизга — 2912 сўмдан 3472 сўмгача, оқова сув чиқариш хизмати эса 15,4 фоизга — 1456 сўмдан 1680 сўмгача қимматлашади. Янги тарифлар 3 октябрдан кучга киради.













