Филм Амир Темурнинг болалик даври, унинг шаклланиш йиллари ва келажакдаги буюк сиймо сифатида вояга етиши ҳақида ҳикоя қилади.
Маданият вазири маслаҳатчиси Рауф Набиев ва “Рақамли Санъат” ижодий бирлашмаси жамоаси ушбу AI филм орқали халқимизнинг бой тарихий меросини бутунлай янги, визуал жиҳатдан мукаммал форматда дунёга намойиш эта олди.

Ушбу муваффақият ортидан халқаро майдонда Ўзбекистонга бўлган қизиқиш янада ортди ва “AI Film Awards” ташкилотчилари фестивалнинг навбатдаги глобал анжуманини айнан Ўзбекистонда ўтказиш ташаббусини илгари сурди.
Ҳозирда Маданият вазирлиги ҳамда “Рақамли Санъат” ижодий бирлашмаси ташкилотчилар билан ушбу фестивални келгуси йили мамлакатимизда ташкил этиш масаласини муҳокама қилмоқда.
Канн, Дубай, Париж, Марокаш ва Венеция каби дунёнинг йирик кино марказлари мезбонлик қилган нуфузли анжуман, келгуси йили Тошкентда дунёнинг энг кучли рақамли санъат ижодкорларини бирлаштириши мумкин.
















