Осиё ўйинлари. Чоракфинал
Ўзбекистон – Саудия Арабистони 3:0
Голлар: Дилшод Муртазоев (12), Азизбек Тўлқинбеков (78), Фирдавс Абдураҳмонов (86).
Ўзбекистон – Самандар Муратбаев, Саидхон Ҳамидов, Дилшод Муртазоев, Ғиёс Ризақулов (Дилшод Абдуллаев, 81), Қувонч Хушвақтов, Сардор Баҳромов (Фирдавс Абдураҳмонов, 81), Саидумар Саиднуруллаев (Оллоберган Каримов, 62), Муҳаммадали Ўринбоев (Нурлан Ибраимов, 85), Асилбек Жумаев (Шодиёр Шодибоев, 85), Азизбек Тўлқинбеков, Рўзибой Файзуллаев.
Япония мезбонлигида бўлиб ўтаётган Осиё ўйинларининг футбол бўйича турнирида Ўзбекистон жамоаси ўз юришини муваффақиятли давом эттирди.
Равшан Ҳайдаров шогирдлари чоракфиналда Саудия Арабистони вакилларига қарши майдонга тушиб, йирик ҳисобда ғалаба қозонди.
Ўйиннинг 12-дақиқасида Сардор Баҳромов жарима зарбасини ижро этди, рақиб дарвозабони тўпни қайтарди, аммо унга биринчи бўлиб Дилшод Муртазоев етиб келди ва ҳисобни очди.
Иккинчи бўлим давомида ўзбекистонликлар ҳисобдаги устунликни оширди. Аввалига 78-дақиқада Рўзибой Файзуллаев томонидан амалга оширилган қарши ҳужумни Азизбек Тўлқинбеков гол билан якунлади.
86-дақиқада эса Фирдавс Абдураҳмонов ўнг қанотдан оширилган тўпни боши билан дарвозага йўллаб, якуний ҳисобни ўрнатди – 3:0.
Ўзбекистон гуруҳ босқичини ҳам 100 фоизлик натижа билан якунлаганди. 1-турда Филиппин 5:1 ҳисобида доғда қолилдирган, 2-турда озчилик билан ўйнаб, Кувайт устидан 2:0 ҳисобида ғалаба қозонилган, 3-турда эса Ветнам ҳам шу ҳисобда таслим этилганди.
Энди ушбу жамоа яримфиналда Япония — КХДР жуфтлиги ғолибига қарши ўйнайди.

















