Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда Фарғона шаҳрида тезкор тадбир ўтказилди.
Ўтказилган тезкор тадбир давомида Фарғона шаҳри ҳудудида Ўзбекистон фуқароси шартли харидорга олдиндан келишилган 65 млн сўм эвазига 4 турдаги оздириш учун мўлжалланган қаҳва ҳамда биологик қўшимчаларни ўтказаётган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан тўхтатиб қолинди.


Шундан сўнг ушбу фуқаронинг кўрсатмаларига асосан Ўзбекистонда бўлиб турган хорижий давлат фуқароси ҳам қўлга олинди.

Экспертиза хулосасига кўра, 2 турдаги жами 4860 дона оздириш учун мўлжалланган “Catalina Coffee” ва “For x5 mixed coffee” маҳсулотлари таркибида “сибутрамин” номли кучли таъсир қилувчи модда борлиги аниқланди.
Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

















