Японияда бўлиб ўтаётган Осиё ўйинларининг футбол бўйича турнирида Ўзбекистон жамоасининг яримфиналдаги рақиби маълум бўлди.
Мезбон Япония ва КХДР ўртасидаги чорак финал учрашувида японлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозониб, яримфинал иштирокчисига айланишди.
Финал йўлланмаси учун баҳс 30 сентябр куни Тошкент вақти билан соат 15:30 да бошланади.
Равшан Ҳайдаров шогирдлари чоракфиналда Саудия Арабистони устидан 3:0 ҳисобида ғалаба қозониб, яримфиналга чиққанди.
Ўзбекистон гуруҳ босқичини юз фоизлик натижа билан якунлаган. Филиппин 5:1 ҳисобида мағлуб этилган бўлса, Кувайт ва Ветнам устидан 2:0 ҳисобида ғалаба қозонилган.
















