Президент фармонига мувофиқ, I тариф гуруҳи истеъмолчилари учун электр энергияси тарифларини сутка даври бўйича ҳисоблаш тартиби ўзгартирилади.
Янги тартибга кўра, соат 09:00 дан 17:00 гача бўлган ярим тиғиз даврда электр энергияси учун тўловда базавий тарифга нисбатан 1,5 баравар камаювчи коэффициент қўлланилади. Бу амалдаги тариф бўйича 1 кВт⋅соат учун 1100 сўмдан эмас, 733 сўмдан.
Тунги даврда — соат 22:00 дан 06:00 гача базавий тариф амал қилади.
Қайд этилишича, янги тартиб тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш, уларга кундузги вақтда электр энергиясидан янада қулай шартларда фойдаланиб, ишлаб чиқариш ҳажмларини ошириш учун қўшимча имконият яратади.
Эслатма: I тариф гуруҳига асосий ва захира электр таъминоти учун уланган қуввати 750 кВА ва ундан ортиқ бўлган йирик истеъмолчилар киради.













