Марказнинг январ–сентябр ойларидаги фаолиятига оид ҳисоботига кўра, таржима қилинган асарлар Имом Бухорий, Имом Зарнужий, Имом Ғаззолий ва бошқа алломалар қаламига мансуб. Ушбу даврда 19 та илмий нашр ва 39 та мақола ҳам чоп этилган.

Хорижий фондлардан тўпланган қўлёзмаларнинг электрон нусхалари «Саҳиҳул Бухорий» ҳамда Мовароуннаҳр алломалари меросига оид.

Ҳисобот даврида «Жаҳолатга қарши — маърифат» шиори остида 190 та тарғибот тадбири ўтказилган. Рақамли платформаларда 298 та видеодарс, 165 та қисқа видео ва 385 та аудио ҳамда видеораддия эълон қилинган.

Халқаро ҳамкорлик доирасида 130 дан ортиқ тадбир ташкил этилган, хорижий университетлар ва илмий марказлар билан 10 та меморандум имзоланган. Шунингдек, олти давлатдан келган 12 нафар тадқиқотчи марказда илмий амалиёт ўтаган.