Жарроҳларимиз саъй-ҳаракати билан у яна оёққа турди. Иккала чаноқ-сон ва тизза бўғимларида навбати билан ўтказилган 4 та мураккаб оперциядан кейин Феруза яна соғлом ҳаётга қайтди. Аввалгидай яна мустақил юра бошлади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати томонидан тайёрланган видеода ушбу матонатли аёлнинг ҳаёт йўли, тақдирнинг кутилмаган синовлари ва мукофотлари унинг тилидан ҳикоя қилинади.














