Президент Шавкат Мирзиёев 14 октябрь куни Озарбойжон президенти Илҳом Алиевнинг таклифига биноан амалий ташриф билан Боку шаҳрига борди.
Ҳайдар Алиев номидаги халқаро аэропортда мамлакатимиз етакчисини Озарбойжон бош вазирининг ўринбосари Шаҳин Мустафоев ва бошқа расмийлар кутиб олди.
15 октябрь куни Ўзбекистон раҳбари Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашнинг еттинчи саммитида иштирок этади.
Саммит доирасида қатор икки томонлама учрашувлар ҳам режалаштирилган.















