19 октябр куни Шавкат Мирзиёев Самарқандга АҚШ-Ўзбекистон бизнес ва инвеститсия кенгаши йиғилишига келган ишбилармон ва катта компаниялар раҳбарларини қабул қилди. Масалан, Franklin Templeton президенти ва бош ижрочи директори билан учрашувда йирик давлат корхоналарини трансформация қилиш бўйича амалга оширилаётган ишларнинг дастлабки натижалари кўриб чиқилди.

Лондон ва Тошкент биржаларида Ўзбекистон Миллий инвеститсия жамғармаси аксияларининг жойлаштирилиши мамлакатимиз тарихидаги илк халқаро IPO бўлгани таъкидланди. Бунинг ҳисобига қарийб 700 миллион доллар маблағ жалб этилди, талаб таклифга нисбатан тўрт баравардан зиёдга ошди.

“Президент - узоқни кўра оладиган етакчи. Мирзиёев мендан бошидаёқ фақат ростини айтишимни, ниманидир яхшилаш, тузатиш керак бўлса, билдиришимни сўраган. Бугунги учрашув ҳам шундай самарали кечди. Биласизми, капитал ўзига яхши муносабатда бўлинган жойгагина боради. Қаерда ўсаётган иқтисодиёт бўлса, у ерда яхши молиявий даромадлар учун имконият бор. Ва шунинг учун, биласизми, биз бу IPOни Лондон фонд биржасига жойлаштирганимизда, у кутилганидан 4 баравар ортиқча қизиқиш уйғотди. Глобал инвесторлар сармоя киритишни хоҳлашди. У IPOдан буён 40% даромад келтирди”, - дейди Женни Жонсон.

Мен жаноб Рубионинг сафари муносабати билан шу ердаман ва 200 та бизнес директорлари қаерга сармоя киритишни аниқлашмоқда. Чунки улар ишонишади, дея қўшимча қилди у.