2026 йилнинг январ-сентябр ойларида халқаро пул ўтказмалари тизимлари орқали Ўзбекистонга 15,2 млрд доллар келиб тушди. Бу 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 9 фоизга, 2024 йилнинг мос даврига нисбатан эса 34,6 фоизга кўп.

«2026 йилнинг январ-сентябр ойларида халқаро пул ўтказмалари орқали мамлакатимизга 15,2 млрд доллар миқдорида валюта маблағлари келиб тушган бўлса, 2 млрд доллар маблағ чиқиб кетди ҳамда 13,2 млрд долларлик ижобий салдо шаклланди», дейилади Марказий банкнинг ички валюта бозори шарҳида.

Шунингдек, Ўзбекистондан хорижга ўтказилган маблағлар ҳажми 1,95 млрд долларни ташкил этди. Бу бир йил олдингидан (1,93 млрд доллар) 0,9 фоизга кўп, ўз навбатида, 2024 йилнинг 9 ойидаги кўрсаткичдан (2,05 млрд доллар) 5,3 фоизга кам.

Охирги йилларда динамика қандай ўзгарди?

2017-2025 йиллар оралиғида Ўзбекистонга амалга оширилган пул ўтказмалари динамикасининг ўзгариши қуйидагича бўлган:

2020-2025 йиллар оралиғида мамлакатга юборилган ўтказмалар миқдори 3 баробарга, уларнинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши эса 8,6 фоиздан 12,8 фоизгача кўпайди.